Куни кеча учрашувдан қайтдим!..

Зўр бошланди. Мен Лайло билан келишилган жойга одатдагидан беш дақиқа олдин, бордим. У ҳам одатдагидай беш дақтқа кечикиб келди. Мен оралиқдаги ўн дақиқани, у ҳақда хаёл суриш билан ўтказди. Кейин у келди. Ўзим айтгандим, атлас куйлак кийиб ол, деб. Сенга ярашади, дегандим. Гапимни ерда қолдирмабди. Қаранг, ҳақиқатдан ҳам ярашибди.
— Ассалом, — деди.
Унинг салом шунақа. Қисқа.
— Ваалайкум ассалом.
Ҳар доимгидай мен тўлиқ қилиб алик оламан. У жилмайиб қўяди. Мана дерли икки йилдан бери учрашамиз. Унинг жилмайиши бир хил. Ўзи мана шу жилмайиши, сабаб, «илинганман».
Биз ҳар доимгидай қарийиб икки соат айландик. Асосан мен гапираман. У гапларимни тасдиқлаб қўяди. Ёки жилмаяди. Агар сўзларим ёқиб қолса, елкамга беозоргина уриб қўяди. Яна шундай бўлди.
Мен одатдагидай музақаймоққа таклиф қилдим. У одатдагидай рози бўлди. Биз одатдагидай музқаймоғимизни ярмидан кўпини еолмадик. Эриб кетди. Сабаби лабларимиз сўзларни талафуз қилиш билан банд эди.
Гулчи хотин келиб қолди. Буниси одатдан ташқари эди. Мен Лайлога гул совға қилдим. У бағрига босди. Ҳидлади.
— Икки кундан кейин, ўзимизни вақтда ўзимизни жойда кўришамиз, — дедим одатдагидай.
— Йўқ. Мана шу кўришганимиз, охиргиси! — деди у кутилмаганда одатимизни бузиб.
Мен анграйиб қолдим. Сўнг, бироз ўзимга келиб.
— Нега? — деб сўрадим.
— Сиз қуруқ гапдан нарига ўтмай юрган бир пайтингизда, бошқалар ҳаракат қилишди. Мен унаштирилдим. Энди хайир. Бошқа кўришмаймиз. Ҳеч қачон!..
Унинг сўзлари мени бошимга тўқмоқ бўлиб урилди. Турган жойимда қотиб қолдим… У кетди.
Бу суръат ана шу сўнги учрашувимиздан, хотира!..