Учтепада 64-автобус ёниб кетди

20-июл куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилди.
Айтилган манзилда 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.