Тенденсия ўзгармоқда: Ота-оналар энди кўпроқ қиз фарзанд истамоқда

Тенденсия ўзгармоқда: Ота-оналар энди кўпроқ қиз фарзанд истамоқда

Илгари дунё бўйлаб, айниқса Хитой ва Ҳиндистонда ота-оналар асосан ўғил фарзандни афзал кўришган. Натижада 1980 йилдан бери тахминан 50 миллион қизалоқ туғилмаган. Бироқ бу тенденсия ўзгариб бормоқда — 2025 йилда бу кўрсаткич 200 минггача камайди.

Ўзгаришлар сабаблари:
– 2001-йилдан бери 7 миллионга яқин қизалоқ “асралган”, яъни туғилишига йўл қўйилган.
– Сунъий уруғлантириш клиникаларида фарзанд жинсини танлаш имконияти бўлган ота-оналар кўпроқ қиз бола исташаётгани кузатилмоқда.
– Фарзандликка олиш жараёнларида ҳам қиз болаларга бўлган талаб ошиб бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: