Литва Украина учун Patriot тизимларини сотиб олишга 30 млн евро ажратади

Литва Украина учун Patriot тизимларини сотиб олишга 30 млн евро ажратади

Литва мудофаа вазири Довиле Шакалене маълум қилишича, республика Украинага Patriot мудофаа тизимларини сотиб олиш учун 30 миллион евро йўналтиради.

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага қурол етказишга тайёр эканини билдирган, лекин бу харидни Европа Иттифоқи молиялаштириши керак. Шакалене бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини айтиб ўтди.

Бироқ Франция, Италия ва Чехия кутилмаганда АҚШ қуроллари учун маблағ ажратишни истамади. Венгрия ҳам Украинага ҳар қандай қурол етказишга қарши эканлигини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: