Трамп Шотландияга келди

У ўзининг Тернберри ва Мени гольф курортларига ташриф буюриш, янги гольф майдонини очиш ва савдо битимларига эришиш, бош вазир Стармер ҳамда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашишни режалаштирган.
Агар Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар муваффақиятсизликка учраса, АҚШ 1 августдан бошлаб Европа Иттифоқига 30 фоизлик божлар жорий қилади.
Аввалроқ, The Guardian нашри Украинадаги урушни тўхтатиш масаласи Трампнинг Шотландияга ташрифи давомидаги асосий мавзулардан бири бўлиши ҳақида хабар берган эди.