Самарқандда хонанда эри томонидан k ўлдирилди

Самарқандда хонанда Зебинисо Носирова ваҳшийларча ўлдирилди. Ҳодиса бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати zamon.uz’га маълумот тақдим этди.
Аниқланишича, 2025 йил 26 июль куни соат тахминан 14:30 ларда, Пайариқ тумани Челак шаҳри Хўжаобод маҳалласи яшовчи 32 ёшли эркак ўзаро оилавий келишмовчилик натижасида вақтинча алоҳида яшаб келган турмуш ўртоғи олдига фарзандларини кўриш мақсадида келиб, у билан суҳбат давомида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, уни қўли билан бўйин қисмидан буғиб қасддан ўлдирган.
Воқеа жойидан 1 дона “TECNO” русумли уяли қўл телефони, 1 дона “Iphone 15” русумли уяли қўл телефони ва 1 дона “IPad” планшет ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан 26.07.2025 йилда Р.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ишда гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тез орада zamon.uz воқеа жойидан махсус репортажни тақдим этади.