Мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнатга қарши рейдлар ўтказилади

Бандлик вазирлиги бугундан “Мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳафталиги”ни эълон қилди. Бу даврда Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида текширувлар олиб боради.
Вазирликка кўра, охирги кунларда ўқитувчи ва тарбиячиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳолатлар бўйича 10 га яқин масъул шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳафталик давомида нафақат иш берувчилар, балки мажбурий меҳнатга йўл қўйган барча мансабдорларга нисбатан чора кўрилади.