Сирдарёда Cobalt ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетди

Сирдарёда юз берган автоҳалокатда машина ва унинг ҳайдовчиси ёниб кетди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25-август куни соат 14:49 да Сирдарё тумани “Зиёкор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда Cobalt машинаси иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига соат 15:03 да етиб бориб, ёнғин 3 дақиқада тўлиқ ўчирилган.
Автоҳалокат натижасида машина бошқарувида бўлган шахс ҳам ёниб кетгани айтилмоқда.