Селена Гомес турмушга чиқди

Селена Гомес турмушга чиқди

Машҳур америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жорий йил 27 сентябрь куни таниқли мусиқий продюсер Бенни Бланко билан турмуш қурди. Никоҳ маросими Калифорниянинг Санта Барбара шаҳрида ёпиқ тарзда бўлиб ўтди.

Тўйда 300 га яин меҳмонлар, жумладан бир қатор таниқли шахслар иштирок этди. Улар орасида хонанданинг яқин дугонаси Тейлор Свифт, Эд Шеран, актриса Парис Ҳилтон, Стив Мартин, Мартин Шорт кабилар ҳам бор эди.

Никоҳ маросимидан кейин Гомес ўзининг Instagram саҳифасида “9.27.25” ёзуви билан фотосуратлар эълон қилди. Бенни Бланко эса ижтимоий тармоқда: “Мен ҳақиқий Дисней маликаси билан турмуш қурдим”, дея изоҳ қолдирди.

Селена ўзининг ҳамкасби, мусиқий продюсер Бенни Бланко билан танишганига ўн йилдан ошган.

Бланко хонанданинг энг хит қўшиқларига продюсерлик қилган. Жумладан, улар биргаликда 2015-йилда “Same old love”, 2021-йилда “I can’t get enough” каби машҳур тароналар устида ишлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: