Қуёшда Ерга таъсир қилиши мумкин бўлган плазма пайдо бўлди

Қуёшда Ерга таъсир қилиши мумкин бўлган плазма пайдо бўлди

Олимлар Қуёш юзасида ғайриоддий, катта плазма йиғиндисини аниқладилар. Мутахассислар таъкидлашича, агар бу ҳолат яна 3–4 кун сақланиб турса, энергия чиқиндиси Ер атмосфераси ва магнит майдонига таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Қуёш ҳозирда ўз энергиясини қисм-қисм қилиб чиқаришга уринаётган, аммо бу жараён тўлиқ амалга ошмаяпти. Шу боис катта плазма оқими ҳозирча Қуёш юзасида “туриб қолган”.

Россия Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси экспертлари 90 фоиз эҳтимол билан энергия оқими яқин вақтда тўлиқ космосга чиқиб кетишини тахмин қилмоқда. Олимлар бу жараённи диққат билан кузатишни давом эттирмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: