Трамп 17 октябрда Вашингтонда Зеленский билан учрашмоқчи

Трамп 17 октябрда Вашингтонда Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times
Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти 17 октябр, жума куни Вашингтонда Украина етакчисини қабул қилиши кутилмоқда.
Украинанинг Қўшма Штатлардаги элчиси Олга Стефанишина “Суспильне” телеканалига Трамп Зеленскийни расмий равишда учрашувга таклиф қилганини тасдиқлаган.
Бу хабарни Зеленский ҳам тасдиқлади.
Унинг аниқлик киритишича, Украина бош вазири Юлия Свириденко, президент офиси раҳбари Андрей Ермак, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Руслан Умеров аллақачон Вашингтонга йўл олган.
Reuters суҳбатдошининг маълум қилишича, Доналд Трамп Владимир Зеленский билан ишчи тушлик ўтказади.