Халқаро автомобиль федерацияси президентига нисбатан иш очилди
Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) президенти Муҳаммад бин Сулайим тергов остида.
Бир йил олдин, 2023 йилги Саудия Арабистони Гран-присида у ҳакамларга Фернандо Алонсога жарима бермаслик ва унинг подиумини сақлаб қолиш учун таъсир ўтказгани хабар қилинмоқда.
У 2021 йилнинг декабридан буён FIA президенти сифатида фаолият юритиб келаётганди.