Биз биламиз! Ҳа-а, жуда яхши биламиз!!!

Биз биламиз! Ҳа-а, жуда яхши биламиз!!!

Блогерлар: – Дарахтларни аямай кесиб ташлашнинг оқибати бу!
Экологлар: – Иссиқхоналар, уй-иситиш тизимлари мазут ёқмоқда, бунга ўшалар айбдор! Уларга газ бериш керак!
Газчилар: – Газ халққа етмаяпти-ю, уларга йўл бўлсин?! Машиналарни камайтириш керак!
Шопирлар: – Дарахтларни кесганам – биз, ҳавони ифлослантирганам – биз, сичқоннинг думини юлганам – биз!.. Шаҳар ҳокимлиги қаёққа қараяпти?..
Шаҳар ҳокимлиги: – Ўртоқлар, ўртоқлар, саал сабрли бўлайлик! Янги Тошкент ҳадемай битади, Эски Тошкент дунё жамоатчилигининг эсидан чиқиб кетади!
Советпарастлар: – Гугурт бир тийин, туз уч тийинлик пайтида бу муаммолар умуман йўқ эди!
Ўриспарастлар: – Обь дарёсининг сувини Оролдан ҳам аввал Тошкентга олиб келиш керак!
Синоптиклар: – 10-декабрдан кейин ёғингарчилик бошланади. Ҳаво анча-мунча тозаланади!
Муллалар: – Халқимизда нафрат кучайиб кетган! Шунинг учун пойтахтнинг ҳавоси айнияпти!
Партиялар: – Газ чиқараётган ҳаммага жарима солиш керак!
Депутатлар: – Бизнинг бино пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган. Ўн икки соатлаб шу бинода ўтирамиз. Лекин ҳавонинг ифлосланганини умуман сезмаймиз!.. Агар жамоатчилик шуни талаб қилаётган бўлса, 2030-йилгача муҳокамага қўямиз…
Халқ: – Урра! Пойтахтимиз дунё бўйича яна биринчи!..
Изоҳларни оққа кўчирувчи: Носиржон ТОШМАТОВ
Дўстларингизга ҳам юборинг: