Германия Исроил томонидан етказиб берилган Arrow-3 ракета мудофаа тизимини расман тақдим этади
Германия келаси ҳафта Исроил томонидан етказиб берилган Arrow-3 ракета мудофаа тизимини расман тақдим этади ва ўз ҳудуди бўйлаб жойлаштиради, деб ёзмоқда The Jerusalem Post.
Исроил мазкур комплексни тарихда илк бор хорижга сотиши. Бу Исроилдан ташқарида зенит-ракета тизимининг биринчи марта жойлаштирилиши бўлади. Arrow-2/3 тизимлари сўнгги бир йил ичида жанговар ҳаракатларда қатнашди, улар Исроил-Эрон уруши пайтида Эрон томонидан Исроилга отилган ракеталарни, шунингдек, Яман ҳусийлари томонидан отилган ракета ва дронларни тўхтатиб қолиш учун кенг қўлланилган.
Бироқ шуни ҳам айтиш керакки, 12 кунлик уруш даврида «Темир гумбаз» деб аталувчи бу мудофаа тизимининг кўплаб камчиликлари борлиги маьлум бўлди.
