Ва ниҳоят, Женисбек Пиязов вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани аниқ бўлди
Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирнинг маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жамоатчилик асосида жорий этилди ва ушбу лавозимга Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женисбек Пиязов тайинланди.
Женисбек Пиязов 2022 йил январида мактабгача таълим вазирининг маданият ва санъатни ривожлантириш йўналишлари бўйича жамоатчилик асосида маслаҳатчи этиб тайинланганди. Ушбу лавозим ҳам ўша пайтда жамоатчилик асосида ташкил этилганди.