Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди
Кеча соат 22:30 ларда Миробод туманида Yutong электробуси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Зарб кучидан йўлнинг қарама-қарши томонига йиқилган пиёдани Haval русумли машина ҳам урган, оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Ҳозир ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
