Юлдуз Усмонова 25 декабрь куни янги қўшиғини тақдим этади
Санъат олами мухлислари учун Юлдуз Усмонова тез кунда тақдим этиладиган янги қўшиғи ҳақида қувончли хабар билан ўртоқлашди. Хонанданинг навбатдаги таронаси «Истаравшан» деб номланиб, 25 декабрь куни соат 18:00 да расман премера қилинади.
Мазкур қўшиқ Юлдуз Усмонованинг мухлислари томонидан анчадан бери кутилаётган ижодий ишлардан бири саналади. Хонанданинг бетакрор ижро услуби, қалбдан чиққан оҳанги ва юксак ҳиссиётларга бой мусиқаси яна бир бор тингловчилар қалбини забт этиши кутилмоқда.
