Чақалоқни майит эмизди!..
Ўлимини олдиндан сезган ҳомиладор аёл васияти…
2016-йилда бир ҳомиладор аёлнинг эри вафот этади. Аёлнинг ой куни яқинлашган сари кўзига ажал ҳам кўрина бошлайди. Аёл акасини чақириб акасига васият қилади: Ака агар мен ўлсам чақалоғимга ва тўрт яшар қизимга оталик қилинг, сиздан бошқа ҳечкимим йўқ! Акаси рози бўлади. Аёл фарзандини дунёга келтириб ўзи вафот этади. Аёлнинг икки фарзанди етим қолди. Тўрт яшар қизча ва бир гўдак. Аёлнинг акаси болаларини уйига олиб борса хотини уйни бошига кўтариб акага шарт қўяди, ёки мени танланг ёки шу етим жиянларизни! Ака мажбур икки гўдакни олиб синглисини мақбарасига олиб боради. Кечқурун олиб бориб синглисини мақбарасини очади. Мақбара хоначали эди. У ерга чақалоқни қўяди. Ва тўрт яшар қизчани ҳам ёнига ўтқазади.
Қизча қоронғудан қўрқиб қичқириб йиғлайди. Йиғлаганда тоғаси қизчага қараб «сен йиғламагин, мен сенга бир шақилдоқ бераман агар уканг йиғласа уни овитиб мана шу шақилдоқ билан овутиб турасан, мен ҳозир қайтиб келаман», деб алдаб гўдакларни устидан мақбарани ёпиб чиқиб кетади.
Ака эртаси куни мақбарани ёнидан ўтиб кетаётса ҳалиги жиянига берган шақилдоқни шақиллаган овози эштилади. Ака қўрқиб ўтиб кетади. Бу ҳолат 15 кун давомида такрорланади. Ҳар сафар мақбарани ёнидан ўтганда шақилдоқ овозини эшитади.
Охири ака чидолмайди. Ва беш-олти кишини олиб синглисини қибри ёнига бошлаб келади. Мақбарани очишса не кўз билан кўришсинки қизча қўлидаги шақилдоқди шақиллатиб гўдакни ўйнатиб ўтирибди.
Бу ҳолатни кўриб турган атрофдагилар шокка тушишади. Баъзилари додлаб йиғлаб юборади. Қизчадан одамлар «15 кун қорнинглар очиб кетмадими?» деб сўрашади. Шунда қиз айтади: «Йўқ! Қачонки укамни қорни очса мен шақилдоқни шақиллатардим ва ухлаб ётган онам ўрниларидан туриб укамни эмизардилар. Ундан кейин яна ётиб ухлар эдилар. А сенчи? Сени қорнинг очмадими деб сўрашса қиз: мени қорним очса бир оқ либосли амаки келиб мени таомлантирардилар.
Одамлар майитни экспертизадан ўтказишса ҳақиқатдан ҳам онани баданидан ҳали илиқлик кетмаган. Худди тирик аёл ётгандек эди.
Политция махкамаси акани қамайди..
Бу воқеа Мисрда 2016-йилда содир бўлган экан. Хулоса, ҳар бир одамнинг ўзида!
Умидахоним
