Аниқ шарманда қилишарди! Бутун миллатни!..
» Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 19 ёшли қиз ушланди. «
Қиз таниш аёлга кунига 400 долларгача маош ваъда қилган ва саёҳат билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олган. Иккаласи ҳам қўлга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ғаллаорол туманида яшовчи 19 ёшли аёл Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли фуқарони Бангкок шаҳрига (Таиланд) боришга кўндириб, унга юқори даромад олиш имкониятини ваъда қилган.
У ерда фоҳишалик билан шуғулланиб, кунига 350 доллардан 400 долларгача даромад топиш мумкинлигига ишонтирган, шунингдек, саёҳат билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олган. 12 январь куни Тошкент – Бангкок йўналиши бўйича авиачипталар расмийлаштирилиб, шу куннинг ўзида қизлар Тошкент халқаро аэропортига йўл олишган.
Бироқ улар белгиланган манзилга етиб бора олмаган. Жиззах вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари уларни Дўстлик туманидаги «Манас-14» постида қўлга олган. Қизларнинг мобил телефони, хорижга чиқиш паспорти ва авиачипталари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
