Ходимасига тегажонлик қилган раҳбардан 400 миллион сўм ходимага ундириб берилди (Видеофакт)

Ходимасига тегажонлик қилган раҳбардан 400 миллион сўм ходимага ундириб берилди (Видеофакт)

“Менинг юртим” телеканали орқали эфирга узатилган “Гапиринг” дастурида иш жойида ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид долзарб масала муҳокама қилинган. Дастур давомида мутахассис томонидан иш жойида аёл ходимига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар, яъни “тегажонлик” қилган раҳбарга нисбатан қонунчилик асосида кўрилган чоралар ҳақида аниқ факт келтириб ўтилди.

Маълум қилинишича, суд қарорига асосан мазкур раҳбардан жабр кўрган аёл фойдасига 400 миллион сўм миқдорида маънавий ва моддий зарар ундириб берилган. Мутахассислар бу ҳолат меҳнат муносабатларида ходим шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, айниқса, аёллар ҳуқуқларини таъминлашда қонун устуворлиги таъминланаётганининг яққол намунаси эканини таъкидладилар.

Бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, иш жойларида соғлом маънавий муҳит яратиш ҳамда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини билиши ва қонуний йўл билан ҳимоя қилиши муҳим.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: