Оббо! Тухум ва колбаса рак касалини келтириб чиқараркан!
Мен эрталаб айнан шу иккисини биргаликда ердим. Одат ҳам бўлиб қолганди. Энди манавиларни ўқиб бошим қотиб қолди… Ҳар қалай биттаси шуни қаерлардандир топиб берган экан. Мен кўчириб олдим. Кейин ўйладим. Бу қисталоқ қайси мутахасис билан гаплашди экан?! Хуллас, сиз ҳам бир ўқиб кўринг. Хулосани ўзингиз берасиз. Агар таниш дўхтирларингиз бўлса, эҳтимол сўраб ҳам оларсиз.
Тухумни колбаса билан бирга истеъмол қилиш рак касаллигига олиб келиши мумкинлиги аниқланган.
Шунингдек, бу қуйидаги ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин:
— Бош оғриғи;
— Соч тўкилиши;
— Ичак-ошқозон тизими касалликлари;
— Жигар касалликлари;
— Аёлларда тухумдон кисталари;
— Чарчоқ;
— Уйқучанлик.
