Чемпионлар лигаси–2025/26 мавсуми плей-офф босқичи қуръаси
Бугун 30 январь, жума куни бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
Ушбу босқичда рақиб жамоалар жуфтликлари аниқланади. Улар натижасига кўра 8 та жамоа 1/8 финалга йўл олади. Умумий босқичда 1–8-ўринларни эгаллаган клублар эса тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиққан.
Қуръада 9–24-ўринларни олган 16 та жамоа иштирок этади.
Аввалги 8 жамоа:
-
«Реал» (Испания)
-
«Интер» (Италия)
-
ПСЖ (Франция)
-
«Ньюкасл» (Англия)
-
«Ювентус» (Италия)
-
«Атлетико» (Испания)
-
«Аталанта» (Италия)
-
«Байер» (Германия)
Кейинги 8 жамоа:
-
«Боруссия» Дортмунд (Германия)
-
«Олимпиакос» (Греция)
-
«Брюгге» (Бельгия)
-
«Галатасарай» (Туркия)
-
«Монако» (Франция)
-
«Қарабоғ» (Озарбайжон)
-
«Буде-Глимт» (Норвегия)
-
«Бенфика» (Португалия)
Жамоалар умумий босқичдаги якуний ўринларига кўра қуйидагича жуфтлашади:
-
9–10-ўринлар — 23–24-ўринлар билан
-
11–12 — 21–22 билан
-
13–14 — 19–20 билан
-
15–16 — 17–18 билан
Аниқ рақиб қуръа орқали белгиланади.
Плей-офф босқичида миллий ассоциациялар бўйича чекловлар йўқ. Шунингдек, умумий босқичда ўзаро ўйнаган жамоаларнинг яна тўқнаш келиши ҳам мумкин.
Биринчи ўйинлар: 17–18 февраль
Жавоб ўйинлари: 24–25 февраль
