Анчагина ишкалингиз борга ўхшайди-ку, Илонбой!
АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган янги ҳужжатларга кўра, вояга етмаганлар билан боғлиқ жинсий можаролари ила танилган молиячи Джеффри ҳамда миллиардер Илон Маск бир неча йил давомида обдон ёзишмалар олиб борган. Бу ҳақда 30 январь куни The New York Times (NYT) газетаси хабар берди.
«Жума куни Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган янги ҳужжатларга мувофиқ, Джеффри Эпштейн ва Илон Маск 2012–2014 йиллар оралиғида кўплаб хабарлар алмашган. Улар Флоридада ёки Кариб денгизи оролларида учрашиш учун вақт топиш мақсадида ўз жадвалларини таққослаб чиққан», — дейилади мақолада.
Хусусан, 2012 йил 25 сентябрь куни Эпштейн Маскка Кариб ҳавзасида жойлашган ўз оролига ташриф буюришни таклиф қилган. Хабарда у Маскдан бир ёки бир нечта дўстларини ҳам олиб келишини сўраган. Маск эса учрашув учун вақт топишга ҳаракат қилишини билдирган.
