Футбол. «Барселона» Испания кубоги ярим финал иштирокчисига айланди, «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни мағлуб этди, «Милан»дан ҳам ишончли ғалаба
Испания кубоги чорак финалида «Барселона» сафарда «Албасете»га қарши баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди, – 2:1.
Каталония клуби сафида голларга Ямал ва Араужо муаллифлик қилди. Торреснинг сўнгги дақиқаларда урган голи ҳисобга олинмади.
Натижада Флик жамоаси ярим финал иштирокчисига айланди.
Испания кубоги. Чорак финал. Албасете – Барселона 1:2
Англия Лига кубоги яримфинал жавоб баҳсида «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди.
Мезбонлар 90+7-дақиқада Хавертснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Биринчи баҳсда ҳам Артета жамоаси муваффақият қозонганди.
Натижада «тўпчилар» илк финалчига айланди. Уларнинг ҳал қилувчи баҳсдаги рақиби 4 февралдан 5 февралга ўтар кечаси «Манчестер Сити» – «Нюкасл» баҳсида аниқланади.
Англия Лига кубоги. Яримфинал Арсенал – Челси 1:0
Италия чемпионати 23-турининг сўнгги баҳси бўлиб ўтди. Унда «Милан» клуби сафарда «Болоня» билан куч синашди.
Баҳс 3:0 ҳисобида «россонерилар»нинг муваффақияти билан якунига етди. Лофтус-Чик, Нкунку ва Рабио голларга муаллифлик қилди.
Натижада «Милан» очколари сонини 50 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. «Болоня» эса 30 очко тўплаб, 10-поғонада бормоқда.
А Серия. 23-тур Болоня — Милан 0:3
