“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Ғазодаги уруш ҳақида: Худди шундай дунё ҳам сукут сақламоқда – бу ҳамманинг истаги, тўғрими?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Ғазодаги уруш ҳақида: Худди шундай дунё ҳам сукут сақламоқда – бу ҳамманинг истаги, тўғрими?

Гвардиола Ғазони қўллаганини танқид қилганларга жавоб берди:

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Ғазо, Судан, Украина ва Россияда ҳалок бўлаётган айбсиз болаларнинг ўлимига сабабчи бўлаётганларни қоралаганини танқид қилганларга ва унга футбол ташқарисидаги мавзуларга аралашмаслик, бор эътиборини фақат ўз ишига қаратиш кераклигини айтганларга жавоб қайтарди.

“Нега мен ўзим ҳис қилаётган нарсани айтмаслигим керак, шунчаки мен мураббий бўлганим учунми? Ҳозир дунёда қанча можаро бўлса, мен уларнинг барчасини қоралайман. Инсонлар ўлдирилаётган бўлса, мен барчасини қоралайман. Ҳеч бирини бошқасидан муҳим деб айтмайман”, деган Пеп.

Шунингдек, мураббий журналистларга, қолган соҳа вакилларига ҳам тегиштириб, истеҳзо билан сукут сақлашни тавсия қилган.

“Яхши, журналист бўлиб ишлаётган бўлсангиз ҳам иқтисод ҳақида гапирманг, чунки сиз иқтисод журналисти эмассиз. Сиз футбол билан шуғулланасиз, шунинг учун фақат футбол ҳақида гапиринг. Худди шундай дунё ҳам сукут сақламоқда – бу ҳамманинг истаги, тўғрими? Сукут сақланглар, ҳеч нарса деманг”, деган мутахассис.

Дўстларингизга ҳам юборинг: