Ўт тушсин! Портлаб йўқ бўлиб кетсин!.. Ўзимни, ёшлигимни еди!.. (видео)
Интернет деган бир бало чиқди-ю, мен ҳамма болажонларимдан айрилдим. Миллионлаб, керак бўлса миллардлаб боллар ва ҳаттоки катталар ётволиб томошо қилишарди. Уларни кўраётганликларини кўриб шавқимиз-завқимиз ошарди. Ҳар сафар Жери билан бирга бир нималарни ўйлаб топардик. Иши-дардимиз болаларни кўнгилларини олиш эди… Кейин тўртта сўлоқмон пайдо бўлиб интернетда бачкана, тутуриқсиз, болалар онгини бузадиган нарсаларни тиқиштириб ташашди… У ёғини ҳаммасидан ўзингизни хабарингиз бор. Жери мени ташлаб кетди. Бечора йиғлаб кетди. Чидолмайман, деди. Ҳозир у қаерларда юрибди, тирикми ўликмилиги билмайман. Ўзим ҳам кунда, кун ора касалман. Илгариги қувончли югур-юугрлардан бир чимдим ҳам қолмаган… Ҳой, интернетни ўйлаб топган ярамас! Мен сендан розимасман!..
