Жиззахда бедарак йўқолган аёл ва унинг фарзандлари уч ойдан сўнг топилди (видео)
Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Аёлнинг айтишича, эри унга кун бермагани учун фарзандларини олиб, боши оққан томонга чиқиб кетган. Шу тариқа у Самарқанд вилоятига бориб қолган ва у ерда нотаниш одамларнинг фермер хўжалигида ишлаб юрган.
“Мен ҳам онаман, болаларимни ҳимоя қилишим керак. Нега дунёга келтирганман уларни? Самарқандга кетиб қолган эдим”, — дейди аёл.
Ҳозирда ўзи ҳам, фарзандлари ҳам соғлом. Оиласидан ажрашди, маҳалла фаоллари томонидан аёл ишга ҳам жойлаштирилган.