Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар тўлайдиган ижтимоий солиқ миқдори оширилди
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар БҲМнинг камида 1 баравари (412 минг сўм) миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўлаши белгиланди. Илгари мазкур солиқ БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланган эди.
