Ўзбекни зўр йигити озорбойжонни қизини олиб қочади!.. (видео)

Ўзбекни зўр йигити озорбойжонни қизини олиб қочади!.. (видео)

Албатта қизгинани аввалига обдон рози қилиб олади.  Бошқача айтганда «илинтиради». Қизгина «учиш»га шай бўлганидан кейин секин олиб қочади… Лекин қизгинани гапларига қараганда ҳали тил ўрганаётган пайтидаёқ «олиб қочилишга» иштиёқманд бўлган экан. Шунга қараганда ташаббус кўпроқ келин томонда бўлганга ўхшайди. Кейин йигит шунчаки вазифасини бажарган-қўйган…

Лекин бир қадар хурсанд ҳам бўлдик. Чунки, ҳали хитойга, ҳали коресга, ҳали туркка тегиб кетибди, деган гаплар роса асабимизга теккан эди. Қани бизникилар ҳам уларникини «бўйнини қаериб» олиб келишни уддасидан чиқармикан, деб юргандик. Мана ҳар тугул битта полвон йигит чиқибди. Нима ҳам дердик? Ёшлар бахтли бўлишсин!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: