Тожикистон президенти Имомал Раҳмон ўлдими?!

Тожикистон президенти Имомал Раҳмон ўлдими?!

Ижтимоий тармоқларни шу ҳақдаги хабарлар босиб кетди. Яхшилаб тагини суриштирсанг, «пичоққа илинадиган» бир нарса тополмайсан. Ҳаммаси умумий гаплар. У бор йўғи 28 январдан бери кўриниш бермаган. Шунга, назаримиздаан Имомали Раҳмоннинг рақиблари, чет эллардан туриб уни ўлдига чиқаришаётганга ўхшашади. Шунингдек, Тожикистон телевиденияларида ҳар хил кўнгил очар дастурлар бўлмаётганлигини ҳам, президентни ўлгани билан боғлашмоқда. Аммо бунақа бўлмайди. Бундай нарсалар билан бутун бошли битта одамни ўлганга чиқариб қўйиш яхши эмас. Эҳтимол у дам олаётгандир, эҳтимол бироз тоби қочгандир. Аммо буларнинг бари унинг ўлими билан боғлиқ эмас-ку. Албатта дунёга келган тирик жон борки, бир куни омонатини эгасига топширади. Ҳеч ким мангу қолмайди. Бироқ подадан олдин чанг чиқариш яхши эмас!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: