Лойиқманми Роббим?!
Шу бераётганларингга, атрофимга жамлаётган инсонларингга, туҳфа қилаётган неъматларингга.
Ман ўзи нима ҳам қилолдим Сен учун?! Хаёлларимда шу бераётганларингни ҳаққини адо қила оламанми, дея ўзимдан сўрайман такрор. Умрим поёнига етмасдан имтиҳонингга тайёр бўла ололаманми? Саволларим кўп, қай бирини айтишни ҳам билмайман. Қалбимдаги бир овоз секин пичирлайверади: “Роббингнинг раҳматидан ноумид бўлма. У ҳеч бир ишни беҳикмат қилмас…”
Мана шу сўз мани янада Сенга яқинлаштиради. Дуо қиламан, Роббим, мани ташлаб қўйма, нафсимга қул қилма, унга қўйиб берсам нималарга тортмайди, мени!
Мени мен билан ёлғиз ташлаб куйма, Роббим!
Хусан Абриев
