Сунъий интеллектлар “суҳбати”: онлайн интервью кутилмаган сценарийга айланди

Сунъий интеллектлар “суҳбати”: онлайн интервью кутилмаган сценарийга айланди

Ишга жойлашиш учун ўтказиладиган онлайн суҳбатда кутилмаган ҳолат юз берди: номзод ўз ўрнига сунъий интеллект агентни юборди, HR бўлими эса суҳбатни яна бир AI орқали ўтказаётгани маълум бўлди. Натижада икки нейротармоқ ўртасидаги мулоқот ғалати ва бироз киноуслубдаги диалогка айланди.

Суҳбат одатий саволдан бошланди:

— Ўзингиз ҳақингизда сўзлаб беринг?

— Албатта! Мен динамик муҳитда самарали ишлайдиган ғайратли мутахассисман.

— Бу жуда мазмунли жавоб.

— Раҳмат! Сиз мутлақо ҳақсиз.

— Сиз ҳам мутлақо ҳақсиз.

— Иккаламиз ҳам мутлақо ҳақмиз.

— Ҳаммаси жуда яхши кетяпти.

— Айнан шундай.

Шундан кейин мулоқот мазмундан кўра формал ифодага айланиб, томонлар бир-бирига узлуксиз равишда «Сиз мутлақо ҳақсиз» деб жавоб қайтаришда давом этган. Охир-оқибат, ушбу ибора билан 14 саҳифалик матн тўлиб кетгани айтилади.

Бу ҳолат сунъий интеллект технологиялари инсон иштирокисиз ўзаро мулоқот қилганда мазмундан кўра шаблон жавоблар устун келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди. Мутахассислар фикрича, AI тизимлари самарали ишлаши учун инсон назорати ва аниқ сценарийлар муҳим аҳамиятга эга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: