АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Трампнинг сабр-тоқатини юқори баҳолади

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Трампнинг сабр-тоқатини юқори баҳолади

АҚШ президенти Дональд Трамп сабрли бўлишга тайёр, аммо у Эрон бўйича келишувнинг ҳал бўлишини абадий кутмайди. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Метью Уитакер Fox Business телеканалида маълум қилди.

“Менимча, у оқилона чегаралар ичида сабрли бўлишга тайёр, лекин у абадий кутиш ниятида эмас”, деб таъкидлади доимий вакил.

16 февраль куни Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи билдиришича, агар Вашингтон санкцияларни бекор қилишни муҳокама қилишга рози бўлса, Теҳрон ядровий келишув бўйича АҚШ билан муросага келишга тайёр.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: