Зеленский тинчлик битими эвазига Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишни рад этди

Зеленский тинчлик битими эвазига Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишни рад этди

Украина президенти Россия Донбасснинг қарийб 20 фоизини эгаллагани, Киевнинг “қаерда турган бўлсак, шу ерда қоламиз” позицияси ўзгармаслигини таъкидлади.

«Бу катта муроса. Россия бизга муроса сифатида нима таклиф қилмоқда? Улар нимага тайёр? Улар: “Биз сизнинг бошқа ҳудудларингизни эгаллаб олмасликка тайёрмиз”, деди. Лекин бу терроризм. Руслар “Мен сизни ўлдирмасликка тайёрман — бизга бутун Донбассни беринг”, дейишяпти. Бу нимани англатади? Бу муроса эмас. Бу ултиматум», — деди Володимир Зеленский Kyodo агентлигига берган интервюсида.

Зеленский мустақиллик эвазига муроса бўлмаслиги ва русларнинг такрорий ултиматуми қабул қилинмаслигини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: