Ҳалигини уруш тугади, дегандинглар-ку! Энди!.. Афғонистон Покистоннинг ҳарбий базаларига зарба берди!..
Марказий Осиё ва қўшни минтақалар титрамоқда: Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддият очиқ уруш фазасига ўтди. Бугун, 27 февраль куни Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистон ҳудудидаги стратегик муҳим ҳарбий объектларга, жумладан Исломобод яқинидаги лагерларга ҳаводан қақшатқич зарбалар берилганини расман эълон қилди.
Афғонистоннинг «Қасос» амалиёти
Тошкент вақти билан соат 11:30 атрофида Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари Покистоннинг Ноушера, Жамруд ва Исломобод йўналишларидаги армия кантонлари ҳамда базаларини нишонга олди. Афғонистон томони бу амалиётни «ўта муваффақиятли» деб атаб, уни ўтган тунда Қобул, Қандаҳор ва Пактияга қилинган ҳаво ҳужумларига муносиб жавоб эканини таъкидлади. «Бизнинг тупроғимизга қилинган ҳар қандай тажовуз олов билан қайтарилади», — дейилади расмий баёнотда.
Покистоннинг жавоби: «Ҳал қилувчи ғалаба»ми?
Ўз навбатида, Покистоннинг PTV телеканали армия чегара ҳудудларида бир нечта афғон постларини қўлга киритгани ва «ғалабани байрам қилаётгани»ни даъво қилмоқда. Покистон Мудофаа вазири эса Толибон билан очиқ уруш бошланганини эълон қилди. Иккала томондан ҳам юзлаб ҳарбийлар қурбон бўлгани, тинч аҳоли орасида ўнлаб ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда.
Низо илдизи: Террор ва ҳудудий даъволар
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги алоқалар ўтган йилнинг октябрь ойида Покистондаги террорчилик хуружлари сабаб кескинлашган эди. Исломобод бунда афғон тупроғидаги гуруҳларни айблайди, Қобул эса буни рад этиб келмоқда. Қатар ва Туркия воситачилигидаги сулҳ битимлари кунпаякун бўлди — эндиликда минтақада вазият жиловлаб бўлмас даражага етган.
