Аслида улар ҳам яхши одамлар!.. (видео)
Тўғриси шундай. Агар улар бўлмаганларида, агар улар ўз ишларига содиқлик билан ёндошмаганларида, мана шундай аҳвол эрталабдан кечгача бўлар эди. Балки, туни билан ҳам давом этарди. Мана масалан, мен шаҳар ташқарисидан (бетонка) Навоий кўчасигача (ишхонам шу ерда) тахминан ўн беш дақиқада етиб бордим. Сабаби,. ҳар битта қаерилишларда ЙПХ ходимлари туришган экан. Улар шароитга қараб, қайси томонда мошиналар ҳаддан ошиқ бўлса ўша томонга светофорга қарамасдан кўпроқ рухсат бериб туришди. (Бу эрталаб айнан ҳамма ишга шошган пайти бўлаётган воқеа). Натижада, катта чорраҳларда ҳам узоқ қолиб кетмадим. Ва манзилга тахминан ўн беш дақиқа атрофида етиб бордим. Агар улар шундай қилиб туришмаганларида эди. Энг яхши етиб келдим, деганимда бир соат мошинада юрган бўлардим. Мен бу гапларни «пахта» қўйиш учун айтмаяпман. «Пахта» қўйишимга хожат ҳам йўқ. Шунчаки, холис бўлгим келди. Гоҳ-гоҳида «қўлга тушиб» турамиз. Бу ҳам биринчи навбатда ўзимизни хатомиз сабаб бўлади…
