Теҳрон учун мудҳиш зарба! АҚШ ҳарбийлари Эроннинг энг хавфли «махлуқи»ни битта ҳужум билан йўқ қилди (Видео)
Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-денгиз кучлари Эроннинг «Kilo» тоифасига мансуб дизель-электр сув ости кемасини сувга ғарқ қилди. Ҳарбий доиралардаги манбаларнинг таъкидлашича, ушбу амалиёт Теҳроннинг денгиздаги мудофаа ва ҳужум салоҳиятига сезиларли зарба бўлган.
«Kilo» тоифасидаги сув ости кемалари Эрон флотининг энг юқори жанговар қобилиятга эга бўлган активларидан бири ҳисобланади. Мазкур техник воситалар Форс кўрфази каби тайёз сув ҳавзаларида яширин ҳаракат қилиш, торпеда ва кемаларга қарши ракеталар ёрдамида ҳам ҳарбий, ҳам тижорий кемаларга ҳужум уюштириш учун мўлжалланган.
АҚШ томонининг таҳлилларига кўра, ушбу платформанинг йўқ қилиниши Америка ва унинг иттифоқчилари флотига бўлган таҳдидни бартараф этади. Шу билан бирга, дунё энергия ресурслари ташиладиган стратегик аҳамиятга молик денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
