Мингта мошина ўтаяпди, мингта мижоз турибди!.. АМмо… (видео)
Аммо бирорта ҳам мошина тўхтамайди. Бирорта одамни фолон жойга олиб бориш учун фалон пулга гаплашишмайди. Сабаби, сал нарида ЙПХ турибди. Агар тўхтаса шу заҳоти у «олади». Ана ундан кейин фойда, мойда бўлиб чиқиб кетади.
«Пропка» зўр бўлди. Ўн дақиқалик жойга йигирма дақиқада етиб олдик. Бунинг мошиналарни кўплигига алоқаси йўқ. Ҳозир йўлларни жуда кўп жойларида ковла-ковла бошланган. «Тақ» этиб тушиб, «тақ» этиб чиқадиган жойлар кўп. Шунинг эвазига мошиналар тиқилиб қолишаяпди… Эсиз, шунча одам-а, ҳеч бўлмаса биттасини миндирганимда тўрт-беш сўмлик бўлиб олармидим?!
