Эрон у ёққа ўтса ҳам Дубайни «бошига шапалоқ» тушираяпди, бу ёққа ўтса ҳам!.. Дубай бечора, мен сенга нима қилдим, дейди кўзидан «ёшини оққизиб»!..
Тасодиф?!
Эронга қарши бошланган урушда энг кўп хужумга учраган давлат ва амирлик бу Дубай бўлди. Сўнги 12 кунда 267 та турли русумдаги ракеталар ва 1400 дан ортиқ Дронлар билан хужум қилинди. Умумий олти киши ўлдирилди (хаммаси оддий ишчилар, Ҳиндистон, Бангладеш, Нигерия, Гана ватандошлари) ва Олтмиш икки киши жароҳатланди (орасида биронта давлат мулозими йўқ барчаси оддий ишчилар, доимий яшовчилар) аммо қизиғи Сионистларга қарши қилинган хужумдан уч баробар кўп хужум бўлган бўлсада вайроналар деярлик йўқ, кайфият қониқарлик ва энг муҳими одамлар бу хужумлар ўрганиб қолишди.
Эрон томондан учирилган хар қандай хужумдан камида 5-6 дақиқа олдиндан хабар келади ва огоҳликка чақирилади, ҳавф тартараф этилганидан сўнг эса яна хабар келади ва ҳаёт давом этаверади. Энг кўп қийинчилик Такси ва етказиш хизматларига бўлди деса бўлади. Гап шундаки Амирлик мамлакатда GPS ва Maps тзимларини узиб қўйган, дрон лар эса айнан шу тизимлар орқали учиб келмоқда, асосий қисмлари эса сув устида қуламоқда, барча кўчалар эса фақат денгизни кўрсатиб турибди.
Кўрфаздаги давлатлар ичида эса энг кам хужум Саудия Қироллигига қилинди. Қироллик билан Эрон ўртасида яширин келишув бордек мисоли. Бир неча ойдан бери Қироллик ва Амирлик ўртасида кескин муносабатлар сақланиб келган. Дубайга қилинган хужумдан асосий манфатдор эса……..
Хужумлар бугун хам давом этди.
