Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди!.. Ўзбекистон эзгуликда пешқадам!..
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Эрон Ислом Республикаси халқига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, инсонпарварлик юки таркибига ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар киритилган.
Инсонпарварлик юкларини қабул қилиб олиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
Тадбир давомида эронлик расмийлар кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий миннатдорлик билдирдилар.
Улар мазкур ташаббусни икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси сифатида баҳоладилар.
