Пеп: «Қизим, онанг билан оғир!..»
Қара, нима ишларни қилиб ташлаяпман! Қара, иложи йўқ ишни уддалаяпман… Бироқ онанг билан битта оила қуриб, у билан бир-биримизни тушуниб яшашни эплай олмаяпман. Сабаби — иккаламиз бошқа-бошқа дунёлармиз. Аввало, у мени эр деб қабул қилиши керак. Агар шундай қилсагина, мен футболни қанчалик севсам, у ҳам шунчалик севса, керак бўлса, менга ўхшаб «жинни» бўлса, мен у билан бемалол яшардим. Бироқ у ундай қилмайди. У бошқа нарсаларни тусайди. Мен билан бирга қадам ташлашни истамайди. Унинг қадами бошқа, унинг истаклари бошқа… Шунинг учун ҳам, қизим, сен мендан узоқдасан. Шунинг учун ҳам сени ҳар куни кўролмайман… Агар онанг ёнимда бўлганида, менинг ютуқларим янада кўп бўларди!..
