Менга ўхшаган «қора» халқ нима қилади, энди?! (видео)

Менга ўхшаган «қора» халқ нима қилади, энди?! (видео)

«1-апрель, соат эрталабки 7:36. Мана ҳозиргина заправкага кирдим, бензин қуяман деб. Қуйиб беришмади. Нақд пулим бор эди, берсам «олмаймиз» дейишди. «Қарор бор, пластигингиз бўлса, пластикдан қуясиз» деяпти.

Пластигим бор, лекин менга иш ҳақим 5-июндан 10-июнгача тушади. Мен унгача нима қилишим керак ҳозир? Ҳозир яна бир заправкага бориб гаплашсам, касса аппарат… анақа банкoмат қўйиб кетишади, бизни пластигимизга пул туширасиз, шунақа қилиб тадбиркорлар йўлини топишади уни ҳам. Лекин нимага мен ўзимни нақд пулим туриб, яна банкка фоиз тўлаб, пластигимга пул тушириб, кейин бензин қуйишим керак?

Мана шу савол қизиқтиряпти-да. Бу қандай… Ҳозир мен оддий халқ, оддий битта «қора халқ», тушунмаяпман-да бу қарорни манфаати бизга қаерда? Ёки бир шошилиб чиқарилдими бу қарор? Бир ўйлаб кўриш керак эмасмикан? Бизга ўхшаган одамлар ҳақиқатда ҳам қийналяпти. Ҳозир мана 5-10-санагача мен бензин қуёлмай юраманми? Майли, йўлини топарман…

Бошқа бир одам кириб ҳозир гапиряптики, «мени кредитим бор» деяпти. «Пластигимда пул турмайди» деяпти. Пул тушиши билан (банк) ечиб олади. Унақа одамлар қанақа қилади? Бу саволларга жавоб борми? Яна пул туширсак банк фоиз олса… Майли, фоизсиз қилсин, банк кредитларни ечиб олмасин — бир енгиллик тарафини ҳам қилиш керак-ку буни. Фақат банкка фойдами ҳозир бундан? Мен тушунмаяпман ҳозир шуни.

Тўғри, ҳаммамиз Ўзбекистон фуқаросимиз, Ўзбекистонда чиқаётган ҳамма қарорларга бўйсунамиз. Ҳеч қанақа қаршилигимиз йўқ давлатга ёки сиёсатга. Фақат озгина енгиллик қилиб беринглар, илтимос, мутасаддилар!

Мана ҳозирги инсон билан гаплашдим, кредит олишларини сабаби — шу кредитга машина олиб Фарғона—Тошкент қатнар эканлар. «Бир кунда икки марта заправкага кираман» деяптилар. «Пластигимга пул тушиши билан кредитга ечади, мен қанақа қиламан?» деяптилар. Ҳар битта заправкада пластиги бор одамни кутиб ялиниб юраманми, деяптилар. Шуни енгиллик қилиб беринглар, сиздан илтимос.

Мана ўзим ҳам шу ҳолатдаман-да ҳозир. Менга ўхшаган ҳолатдаги одамлар бугун жуда кўпчилик тушади. Бу видеога, илтимос, негатив фикрларни ёзиб, бировни ғийбат қилишга сабабчи бўлмайлик. Ундан кўра максимал репост қилайлик, ўша мутасаддиларга етиб борса, зора озгина енгиллик қилиб беришса. Соғ бўлинглар!»

Дўстларингизга ҳам юборинг: