АҚШда сув келса симириб, тош келса кемириб юрган, қизимиз!.. (Видео)

АҚШда сув келса симириб, тош келса кемириб юрган, қизимиз!.. (Видео)

Ярим кечаси бўладими, қор ёки ёмғир бўладими — унга фарқи йўқ. У бировларнинг юкларини эркак киши бошқаришга қўрқадиган улкан «трак»да манзил-маконига олиб бориб бериши керак… Унга биров ёрдам бермайди, беролмайди. Ҳамма нарсани унинг ўзи, бир ўзи бажариши шарт. Бажармаса — аҳволи чатоқ. Бажармаса, ҳаммаси тамом бўлади. Чунки унинг тақдирига: «АҚШнинг у бошидан бу бошигача минглаб километрларни босиб ўтасан, чарчоқ нималигини билмайсан, оромингни ухламайсан, ўйин-кулгига яқинлашмайсан, бешик тебратмайсан», деб ёзилган…

Ана шу тақдирнинг шундай ёзилишига, энг аввало, биз эркаклар сабабчимиз. Шу ерда, шу маконда унинг учун шароит яратиб бермадик. Унинг кўзига АҚШни сеҳрли ўлка қилиб кўрсатдик, «борсанг худди эртаклардагидай яшайсан», дедик… Мана, энди у яшаяпти эртаклардагидай!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: