Исроиллик мулозим Трампни “ўрдак” деб атади
Исроил Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Свика Фогел Эрон билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабардан сўнг Х ижтимоий тармоғида АҚШ Президенти Доналд Трампга қарата пост қолдирди.

Ёзувда: “Трамп, сен – ўрдаксан”, дейилган. Кейинчалик ушбу нашр “мўжизавий тарзда” ғойиб бўлди.
