Шунақа қўшиқ айтгандан ўлганинг афзал!.. (Видео)

Шунақа қўшиқ айтгандан ўлганинг афзал!.. (Видео)

— Сизники торми? Сизники торми? (расво қўшиқ)

— Ҳа тор-тор, фаросатинг тор! (расво қўшиққа жавоб)

Маданият вазири Озодбек Назарбеков, бу нима аҳвол? Бу нима аҳвол?! Тўғри, биз сизни ижодкор сифатида ҳурмат қиламиз, қўшиқларингизни суйиб тинглаймиз, қалбимиздан жой олган. Лекин ўтган давр мобайнида амалдор сифатида қалбимиздан жой топа олмадингиз.

Чунки, мана шу тизим айнан сизнинг даврингизда қаровсизликка юз тутди. Маданият соҳаси инсонларни яхшиликка эмас, бузғунчиликка, фаҳшга чорлайдиган йўналишга айланди. Қанақа ифлосликлар, қанақа бузғунчиликлар, бузуқчиликлар бўладиган бўлса, айнан сизнинг соҳангиз орқали амалга ошириляпти.

Саҳналарга чиқиб олиб, инсонларга минг йиллик бизнинг қадриятларимизни оёқости қилиб, бузуқликни, ноодатий қарашларни тарғиб қилишяпти. Қани «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси? Нима учун булар ҳеч қандай чора кўрмаяпти? Нима учун буларнинг лицензияси бекор қилинмаяпти?

Бизнинг минг йиллик шаклланиб келган қадриятларимиз бор. Бугун айнан мана шулар оёқости қилиняпти. Лекин сизлар томондан ҳеч қандай хатти-ҳаракат, чора кўрилмаяпти. Бундан ташқари, биз қайта-қайта мурожаат қиляпмиз, ҳаттоки ёзма, ҳаттоки оғзаки мурожаатлар йўллаб чиқдик Ўзбекистон ҳукуматига, Олий Мажлисга: «Бузуқлик тарғиботини қонун билан тақиқлайлик» деб ташаббуслар илгари сурдик. Лекин афсуски, бу ташаббусимизни бирорта қўллаб-қувватлайдиган амалдор топилмаяпти.

Нима учун биз бугун ўз миллий қадриятларимизни оёқости қилиб қўйишимиз керак? Бу миллий қадриятларимиз бизнинг бугунгача миллат бўлиб шаклланишимизда қанақа ҳиссаси бор эди? Нима учун мана шуни сизлар инобатга олмаяпсизлар? Нима учун мутасадди ташкилотлар буни ўз назорати остига олмаяпти?

Эртага бу жамият мана шунақа давом этадиган бўлса, Ғарбнинг чириган, исқирт, ифлос, бузуқ жамиятидан фарқи қолмайди. Нима учун жон куйдиряпман? Баъзи бир аҳмоқлар айтиши мумкин: «Машҳур бўлиш учун бу гапларни айтяпсан» деб. Эй ноинсоф! Мана шу жамиятда менинг авлодим шаклланади, сенинг авлодинг шаклланади. Қандай қилиб мана шу жамият жарликка, бузуқликка қараб кетаётган ҳолатда мен жим ўтиришим мумкин?

Илтимос сизлардан, мана шунақаларни жамият бўлиб ҳаммамиз ёппасига бойкот қилайлик, бирлашайлик! Қонун чиқарилишини талаб қилайлик бутун халқ бўлиб. Бугун миллатимизнинг шаънини, қадриятларини асраб қолмас эканмиз, эртага бу миллат парокандаликка юз тутади. Ватанни асрайлик! Ватан омон бўлсин!

Дўстларингизга ҳам юборинг: