Дафнда муштлашган икки кундош: Мексикада ажабтовур воқеа! (Видео)

Дафнда муштлашган икки кундош: Мексикада ажабтовур воқеа! (Видео)

Мексикада 2 аёл севгилисининг жасади олдида уришиб кетди.

 

Мексиканинг Веракрус штатида дафн маросими вақтида марҳум эркакнинг 2 севгилиси ўзаро жанжаллашиб, муштлашиб кетган. Можаро маросим пайтида аёллардан бирининг «севгилим, сени соғинаман» деган сўзларидан бошланган. Бу гапни эшитган бошқа аёл ҳам марҳумни ўзининг севгилиси деб билишини айтиб, вазият кескинлашган.

 

Суҳбат тезда тортишувга, сўнг эса жисмоний тўқнашувга айланган. Аёллар бир-бирига ташланиб кетган ва бунинг оқибатида тобут ҳам тебраниб, қопқоғи силжиб кетган. Воқеа жойидаги бошқа иштирокчилар аралашиб, аёлларни ажратишган.

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилардан бири «марҳум жаннатга тушмайди» деб изоҳ ҳам қолдирган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: