Уганда Бош штаби бошлиғи: Мен 100 минг угандалик аскарни Исроилга сафарбар қилишга тайёрман
Уганда Бош штаби бошлиғидан шов-шувли ва ҳақоратли баёнотлар.
Уганда Қуролли кучлари қўмондони Муҳоози Кайнеругаба Туркия шаънига кескин ва ғалати талаблар билан чиқди. У ўз баёнотларида шундай деган:
– Туркиядан зудлик билан 1 миллиард доллар талаб қиламиз. Агар муаммоларимиз ҳал этилмаса, Туркия билан барча дипломатик алоқаларни узамиз!
– Мен 100 минг угандалик аскарни Исроилга сафарбар қилишга тайёрман.
– Туркиядан келадиган 1 000 000 000 доллардан ташқари, ушбу мамлакатдаги энг гўзал аёлни ҳам хотинликка сўрайман.
– Туркия билан тўқнашувни истамайман. Уларнинг бизга қарши омон қолиш имконияти йўқ. Хотинларимни топширишсин.
Маълумот учун, Муҳоози Кайнеругаба Уганда президентининг ўғли бўлиб, у бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқлардаги баҳсли ва провокацион чиқишлари билан бир неча бор диққат марказига тушган.
