Зинедин Зидан Тожикистон терма жамоасини бошқаради?

Зинедин Зидан Тожикистон терма жамоасини бошқаради?

Тожикистоннинг PM Arena портали тарқатган маълумотларга кўра, дунё футболи афсонаси Зинедин Зидан Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифига рад жавобини берган. Хабарда айтилишича, француз мутахассиси ушбу таклифни «хушмуомалалик билан» инкор этган. Рад жавобига сабаб сифатида Зиданнинг Франция терма жамоаси билан аллақачон келишуви борлиги кўрсатилмоқда. Ҳозирча Тожикистон футбол федерацияси ушбу «қизиқарли» музокаралар ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: