Эронга қилинган ҳужум туфайли америкалик шифокорлар Сурия ва Ироқда болаларни операция қила олишмади
АҚШнинг «Cardiac Alliance» хайрия ташкилоти шифокорлари Яқин Шарқдаги кескинлик кучайиши сабабли Сурия ва Ироққа сафарларини бекор қилишга мажбур бўлишди. Бу ҳақда 16 апрель куни тиббий гуруҳ раҳбари, АҚШлик машҳур болалар кардиохирурги Билл Новик маълум қилди.
«Биз 28 февраль куни АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги бу мантиқсиз зиддият бошланган пайтда Сурияга йўл олмоқчи эдик. Самолётимиз Истанбулдан учишга шайланаётган эди», — деди шифокор «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Новик, шунингдек, ироқлик ҳамкасблари уни 10-майдан 23-майгача келишни сўрашганини, бироқ ўша даврда минтақадаги вазият қандай бўлишини билмаслигини таъкидлади.
«Атрофда бомбалар тушаётган бир пайтда болаларни операция қилиш жуда қийин», — деди 1999 йилда НАТО бомбардимонлари пайтида Белградда ишлаган Новик.
Музокаралар ва озиқ-овқат инқирози
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Жаҳон озиқ-овқат дастурининг (ВПП) қўшма ҳисоботида қайд этилишича, 16 та «очлик ўчоғи»да миллионлаб одамлар озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда.
Озиқ-овқат инқирози кучайиб бораётган 16 мамлакатдан олтитасида — Гаити, Мали, Фаластин, Жанубий Судан, Судан ва Яманда вазият фалокатли ёқасида. Яна олтита давлат, жумладан, Афғонистон, Сурия, Нигерия, Сомали, Мьянма ва Конго Демократик Республикаси «алоҳида хавотирли» тоифага киритилган.
