Бошланди! Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди. Оталик даъвоси билан!..
Энди ўртада Шерали Жўраев талашми?! Энди унинг нимасини бўлишади? Руҳиними, қабриними? Ғалати дунё ва унинг ғалати болалари. Ҳа, Ботир Қодиров анча ўзини тиклаб олди. Отаси тириклигида у бундай қадам ташламаган эди!.. Энди эса… Ҳали у ёқда Шоҳжаҳон Жўраев турибди… Эй-й, ишқилиб, омонлик бўлсин-да…
Бу Ботир Қодировнинг Учтепа фуқаролик судига иккинчи марта судга бериши…
Биринчи судда Ботир Қодиров ютқазиб, оталик тасдиқланмаган. Иккинчи марта Шерали Жўраевнинг туғилган куни — 12 апрелда эҳсон бўлаётган куни судга берган.